Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Астон Вилла» ва «Сандерленд» Бразилия чемпионати тўпурарини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Атлетико Паранаэнсе» марказий ҳужумчиси Кевин Виверос трансфер бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда. Globo нашри хабарига кўра, футболчига Россия ва Яқин Шарқ клублари, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг «Астон Вилла» ва «Сандерленд» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, Вивероснинг йил охирида клубини алмаштириши кутилмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Вивероснинг «Атлетико Паранаэнсе» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июлига қадар мўлжалланган ва келишувни яна бир йилга автоматик узайтириш банди ҳам мавжуд. Бироқ айни пайтда футболчининг ўсган мақоми ва юқори сермаҳсуллигини ҳисобга олган ҳолда шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш масаласида клуб раҳбарияти билан келишмовчилик юзага келган.

Аввалроқ томонлар янги шартнома имзолашга жуда яқин келган ва ҳатто молиявий шартлар бўйича ҳам келишиб олган эди.

Шунингдек, Виверос яқинда янги агентлик билан шартнома имзолаган. Энди унинг трансфер масалалари бўйича музокараларни агент Марко Ванзини олиб боради.

26 ёшли ҳужумчи 27 сентябрь, якшанба куни Колумбия терма жамоасида дебют қилди. У Мексикага қарши 1:1 ҳисобида якунланган ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга тушди.

Бразилия А Сериясида янги иштирокчи ҳисобланган «Атлетико Паранаэнсе» 28 турдан кейин 49 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Виверос эса чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб, 26 та ўйинда 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:18, 30.09.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик