Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Испания Де ла Фуэнте давридаги энг яхши ғалабали серияни такрорлади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси барча мусобақалар доирасида кетма-кет тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди. Луис де ла Фуэнте шогирдлари Миллатлар лигаси 2-турида Хорватияни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратиб, муваффақиятли сериясини давом эттирди.

OptaJose маълумотига кўра, ушбу ғалаба испанияликларга Де ла Фуэнте терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган даврдаги энг яхши ғалабали серияни такрорлаш имконини берди.

Аввалроқ Испания терма жамоаси 64 ёшли мутахассис қўл остида ҳам кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозонган эди. Ўша серия 2024 йилнинг июнь ойидан июль ойига қадар давом этган.

Киритилди: 13:52, 30.09.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик