Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси 2-турида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Англияликларнинг асосий таркибида кетма-кет иккинчи ўйинда 23 ёшли дарвозабон Жеймс Траффорд майдонга тушди. У 26 сентябрь куни Испанияга қарши 2:3 ҳисобида якунланган 1-тур баҳсини ҳам асосий таркибда бошлаган эди.
Траффорд 2022 йил сентябридан буён Жордан Пикфорддан кейин Англия терма жамоасининг кетма-кет икки ўйинида асосий таркибда майдонга тушган иккинчи дарвозабон бўлди.
Пикфорд ва Траффордга қадар бундай натижани сўнгги бор Ник Поуп қайд этган эди.
Жорий мавсумда Траффорд барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушди. У шуларнинг 4 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жами 5 та гол ўтказиб юборди.













