Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси 2-турида Чехияга қарши сафар учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 69-дақиқасида 33 ёшли ҳужумчи Харри Кейн гол уришга муваффақ бўлди.
Бу англиялик футболчининг жорий мавсумдаги 9-ўйинида қайд этган 9-натижали ҳаракати бўлди.
Кейн ушбу учрашувлар давомида 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













