Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ирландия терма жамоаси Исроилга қарши иккинчи ўйинни бойкот қилмайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон жамоа Исроилга қарши жавоб учрашувини бойкот қилмаслигини тасдиқлади.

27 сентябрь куни Ирландия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 2-турида Исроилни 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Ирландияликлар дарвозабони Гэвин Базуну ушбу учрашувда иштирок этишдан бош тортди — унинг позициясини бир нечта жамоадошлари ҳам қўллаб-қувватламоқчи эди. Якунда жамоада овоз бериш ўтказилди ва футболчиларнинг кўпчилиги учрашувни бойкот қилишга қарши чиқди.

Ушбу терма жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 октябрь куни бўлиб ўтади.

«FAI (Ирландия футбол ассоциацияси) биз иккала учрашувни ҳам ўтказишимизни айтди ва биз шундай қиламиз. Терма жамоа йиғинига келганимиздаги режамиз шу эди ва у ўзгармади.

Бу, айниқса, футболчилар учун осон вазият эмас. Бу жуда мураккаб ҳолат ва буни ҳамма тушунади. Ҳозир биз Австрияга қарши ўйинга тайёргарлик кўряпмиз, ундан кейин нима бўлиши эса... Бу йиғин давомида вазиятга қараб қарорлар қабул қилишимизга тўғри келмоқда, аммо биз аллақачон ўйнашга қарор қилганмиз», — деди Хадльгримссон.

Киритилди: 15:38, 30.09.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик