«ПСЖ» президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ECA) раиси Носир Ал-Хелайфий Англия Премьер-лигасининг «Манчестер Сити» иши бўйича чиқарган қарорига муносабат билдирди. Англия клуби молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та айбловнинг 114 тасида айбдор деб топилган.
«Аввало, биз ҳали якуний бўлмаган қарор юзасидан ҳукм чиқариш учун бу ерда эмасмиз.
Иккинчидан, биз бир-биримизга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз. Албатта, агар нимадир нотўғри бўлган бўлса... Мен ҳуқуқшунос эмасман, аммо уларда апелляция бериш ҳуқуқи бор, деб ўйлайман. Шунинг учун бу ҳали якуний қарор эмас. Биз эса бу борада ҳукм чиқарадиган мақомда эмасмиз. Бу кўпроқ Премьер-лига ва Англия клубининг ўртасидаги масала. Бу иш қаерга бориб тақалишини кўрамиз.
Ферран Сориано директорлар кенгашида жуда яхши иш қилди. У ўз билими билан бизга катта қиймат қўшаётган муҳим шахс. Унинг фаолияти ажойиб, «Манчестер Сити» ҳам кўплаб ижобий ишлар қилди. Аммо мен бу масалада ҳукм чиқарадиган шахс эмасман. Биз ҳам бундай мавқеда эмасмиз. Биз судья ҳам, суд ҳам эмасмиз», — деди Ал-Хелайфий.













