Кириш Регистрация

Жиру Ибраҳимович билан илк учрашувини эслади

Баҳо:
+ | -1

«Лилль» ҳужумчиси Оливье Жиру «Милан»да бирга тўп тепган Златан Ибраҳимович билан илк учрашувини эслади.

«Мен “Милан”га келганимда у мениёқ “ўлдирди”. Аввалига яхши кутиб олди, кейин эса: “Бу ерга келганинг яхши, лекин бир нарсани билиб қўй: бу ерда фақат битта қирол бор — у ҳам мен”, деди. У жуда кучли характерга эга инсон. Бу унутилмас учрашув эди», — деди Жиру.

Жиру «Милан» сафида 132 та учрашув ўтказиб, 49 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган. 2024 йилда у Лос-Анжелесга кўчиб ўтган.

Жорий мавсумда 40 ёшли француз 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, собиқ «Арсенал» ва «Челси» футболчиси ушбу мавсум фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтган.

Киритилди: 16:51, 30.09.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик