Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Реал» «Байер» ҳимоячисини келаси ёзда сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

BILD маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби «Байер» ҳимоячиси Жарелл Куансани диққат билан кузатиб бормоқда. Испания гранди футболчини келаси ёзда сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Англиялик ҳимоячи Миллатлар лигасида Испанияга қарши мағлубият билан якунланган учрашувда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида асосий таркибда майдонга тушган эди. Чехияга қарши кечаги ғалабали ўйинда эса унинг ўрнини «Реал» футболчиси Трент Александер-Арнолд эгаллади.

23 ёшли Куанса ўтган мавсум «Байер» сафида 44 та учрашувда майдонга тушди ва асосан марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилди. Жорий мавсумда эса у барча олтита ўйинда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнади.

«Ливерпуль»да Куансани келаси ёзга қадар 70 миллион еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Шунингдек, футболчига «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 16:52, 30.09.2026.
Ўқилди: 341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик