Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали қўшилди.
Олтин медалларга дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева ҳамда юнон-рум курашида -67 кг вазн тоифасида Айтжан Халмаханов сазовор бўлди.
Дзюдочи Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг) ва юнон-рум кураши вакили Рафаэль Ситсуашвили (-130 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Бронза медаллари эса боксда Феруза Казакова (-51 кг), Ситора Турдибекова (-60 кг) ва Шавкатжон Болтаев (-70 кг), дзюдода Самариддин Қўчқоров (-60 кг) ҳамда юнон-рум курашида Жалғасбай Бердимуродов (-87 кг) ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида жами 54 та медаль жамғарди: 16 та олтин, 19 та кумуш ва 19 та бронза.
Умужамоа ҳисобида Ўзбекистон 4-ўринда бормоқда.
ОЛТИН
— Сита Қадамбоева
Дзюдо | -52 кг
— Айтжан Халмаханов
Юнон-рум кураши | -67 кг
КУМУШ
— Абдураҳим Нуфтуллаев
Дзюдо | -66 кг
— Рафаэл Ситсуашвили
Юнон-рум кураши | -130 кг
БРОНЗА
— Феруза Казакова
Бокс | -51 кг
— Ситора Турдибекова
Бокс | -60 кг
— Шавкатжон Болтаев
Бокс | -70 кг
— Самариддин Қўчқоров
Дзюдо | -60 кг
— Жалғасбай Бердимуратов
Юнон-рум кураши | -87 кг













