Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Харри Кейннинг ўзига хослиги ҳақида фикр билдирди.
«Уч шерлар» сардори Миллатлар лигасининг Чехия (2:0) ва Испания (2:3)га қарши сўнгги учрашувларида биттадан гол урди. Ҳозир ва келажакда ҳужумчини тенг даражада алмаштириш масаласи ҳақида гапирар экан, Англия терма жамоаси устози «Бавария» юлдузининг ўрнини босиш деярли имконсиз эканини тан олди.
«Сиз бошқа Кейнни топа олмайсиз. Биз турли вариантлар ва ечимларни излаяпмиз. Келажакда унинг ўрнида бошқа футболчи бўлади, аммо у Харрининг нусхаси бўлмайди. Вақти келганда ечим топилади. Балки буни энди мен излашимга тўғри келмас — эҳтимол, Кейн яна ўн йил ўйнаши мумкин. У секин эмас, тезлик борасида ҳеч кимдан қолишмайди, доимо бошқаларни олдинга ундайди. У ниҳоятда меҳнаткаш. Унда барча керакли сифатлар бор», — дея Тухельнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Июль ойида Харри Кейн 33 ёшга тўлди.













