"Барселона" вингери Рафиньянинг жароҳати бўйича бугун муҳим маълумотлар ойдинлашиши кутилмоқда.
Mundo Deportivo хабарига кўра, сон қисмидаги муаммо туфайли Бразилия миллий терма жамоаси йиғинини тарк этган футболчи бугун "Барселона" қароргоҳига етиб келади.
Рафинья клуб тиббий штаби назоратида батафсил текширувдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижаларига қараб, жароҳатнинг қай даражада экани ва футболчининг майдонга қайтиш муддати аниқланади.
Шундан сўнг "Барселона" Рафиньянинг тикланиш режаси бўйича қарор қабул қилади.













