Кириш Регистрация

«Боруссия» Ковач бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг фаолиятидан мамнун. Томонлар музокара ўтказиб, янги меҳнат шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда BILD хабар берди.

54 ёшли мутахассис Германия топ-клуби билан ҳамкорлигини 2029 йилнинг ўрталарига қадар узайтиради. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Германия чемпионатининг тўрт туридан кейин Дортмунд жамоаси 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия» Мюнхеннинг «Бавария» клубини икки очкога ортда қолдирмоқда.

Ковач шогирдлари Бундеслигадаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида Бременнинг «Вердер» жамоасига қарши ўтказади. Баҳс 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:39, 01.10.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик