Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Клопп Германиянинг Сербияга қарши сардори ким бўлишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп Германия терма жамоасининг Сербияга қарши ўйинда ким сардор бўлиши борасида ишора қилди. Унинг айтишича, асосий таркибда энг кўп ўйин ўтказган футболчи сардорлик боғичини тақади. Бу эса Флориан Виртцнинг сардор бўлмаслиги мумкинлигини англатади.

«Эртага асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар орасида терма жамоада энг кўп ўйин ўтказгани сардорлик боғичини тақади», — деди Клопп ўйинолди матбуот анжуманида.

Нико Шлоттербек ва Йозуа Киммих учрашувда иштирок этмаслиги сабаб, Германия терма жамоасида 61 та ўйин ўтказган Серж Гнабри 46 та учрашувга эга Флориан Вирцдан олдинга чиқиши мумкин. Давид Раум эса миллий жамоа сафида 39 та ўйин ўтказган.

Клопп, шунингдек, терма жамоадаги дебют учрашувини ўтказиши кутилаётган Йонас Урбиг сардор бўлмаслигини тасдиқлади. Бироқ у асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Германия Миллатлар лигасидаги дастлабки икки ўйиндан атиги бир очко жамғарди. Жамоа аввал Нидерландия билан дуранг ўйнади, кейин эса Грецияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Клопп Сербия ҳам жамоасига жиддий муаммолар туғдириши мумкинлигини таъкидлади:

«Улар футболдаги барча ҳийла ва усулларни яхши билишади, шунинг учун биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Уларда ўзига хос менталитет бор», — деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.

Киритилди: 12:14, 01.10.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик