Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Головин танлов қилди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин ҳозирда тўп тепаётган «Монако» ва Москванинг ЦСКА клуби ўртасида танлов қилди.

«ЦСКА ёки «Монако»? «Монако». Балки «Монако»да кўпроқ вақт ўтказганим учун шундайдир. Майли, «Монако» бўла қолсин», — дея 30 ёшли футболчининг сўзларини «Трибуна» YouTube-канали келтирди.

Александр 2018 йилдан буён Франция клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий Франция чемпионатида Головин бешта учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:40, 01.10.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик