«Манчестер Юнайтед»нинг қишки трансфер ойнаси учун режалари маълум бўлди.
Football Insider хабарига кўра, сўнгги миш-мишларга қарамай, «қизил иблислар» январь ойида бошқа позицияларга эмас, асосан ҳимоя чизиғини кучайтиришга эътибор қаратади. Клуб ёздаёқ чап қанот ҳимоячисини харид қилишни режалаштирган, аммо бу трансферни амалга ошира олмаган.
Шу билан бирга, аввал хабар қилинганидек, «Манчестер Юнайтед»нинг режаларида янги ҳужумчи харид қилиш ҳам бор. Бироқ клуб форвард трансферига фақат келаси ёзда киришмоқчи.
Премьер-лиганинг беш туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Майкл Каррик жамоаси ҳисобида атиги беш очко бор.













