Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Мактоминей юракдаги кичик операциядан сўнг «Наполи» машғулотларига қайтди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей ўтган ойда кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганидан сўнг майдондаги машғулотларга қайтди.

Шотландиялик футболчи 8 сентябрь куни юрак ритмидаги енгил ва хавфсиз бузилишни бартараф этиш учун операция қилинганидан бери майдонга тушмаётган эди.

Спорт залидаги тикланиш машғулотларини якунлаган Мактоминей энди асосий жамоа билан умумий машғулотларга қўшилди ва унинг ўйинларга қайтиши яқинлашмоқда.

Бироқ Италияда юрак билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қатъий тиббий тартиблар амал қилгани сабаб, Мактоминай майдонга қайтиш учун маҳаллий мутасаддилар назоратида қўшимча текширувлардан ўтиши ва тўлиқ тиббий рухсат олиши керак.

«Наполи» янги мавсумни қийин бошлади. Жамоа бешта ўйинда атиги икки марта ғалаба қозонди ва А Серия турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:21, 01.10.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик