Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди.
Якунларга кўра, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Қарши жамоаси сентябрь ойида 3 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. "Насаф" ушбу баҳсларда 13 та гол уриб, 3 та тўп ўтказиб юборди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев сентябрь ойи якунлари бўйича Суперлиганинг энг яхши мураббийи совринига сазовор бўлди.














