Кириш Регистрация

Жароҳатдаги Мбаппе Париждаги тунги клубда кўриниш берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе чоршанба куни кечқурун Париждаги тунги клублардан бирида севгилиси, актриса Эстер Экспосито билан бирга кўриниш берди.

RMC Sport хабарига кўра, бу воқеа Испанияда ва ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлган. Аввалроқ футболчи Миллатлар лигасида Туркияга қарши ўтган ва 0:1 ҳисобида якунланган учрашувда олган жароҳати туфайли Франция терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ўтган мавсум охирида, жароҳатдан тикланиш даврида Экспосито билан Сардинияга қилган сафари учун танқидларга учраган «Реал» ҳужумчиси яна эътибор марказида қолди. Бу сафар бунга унинг испаниялик севгилиси билан Париждаги Boum Boum тунги клубига боргани сабаб бўлди.

«Реал» Мбаппенинг қанча муддат майдонга туша олмаслиги ҳақида расмий маълумот бермаган бўлса-да, Испания матбуоти унинг тикланиши 10 кундан икки ҳафтагача давом этиши мумкинлигини ёзмоқда.

Шу билан бирга, 27 ёшли ҳужумчининг хатти-ҳаракатлари саволлар туғдирмоқда. El Chiringuito дастури маълумотига кўра, Мбаппе тикланиш жараёнини давом эттириш учун «сўнгги икки кун давомида Вальдебебасдаги базага келмаган».

«Бу жумбоқ. У Франциядан жароҳат билан қайтди, аммо ўзи тўп тепадиган шаҳарда даволанмаяпти», — деди студияда иштирок этган испаниялик журналист Маркос Бенито.

 

Киритилди: 16:53, 01.10.2026.
Ўқилди: 979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик