Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Инфантино «Сити» ва «ПСЖ»ни еврокубоклардан четлатилишидан сақлаб қолганми?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Football Leaks асосчиси Руй Пинту ФИФА президенти Жанни Инфантинони «Манчестер Сити» ва «Пари Сен-Жермен»га нисбатан жиддий тергов ўтказилишининг олдини олишга ёрдам берганликда айблади.

Пинтунинг сўзларига кўра, 2014 йилда УЕФА бош котиби лавозимида ишлаган Инфантино клублар томонидан қоидабузарликлар содир этилганидан хабардор бўлган. Шунга қарамай, у «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» Чемпионлар лигасидан четлатилмаслиги учун терговчилар ишига тўсқинлик қилган.

Яқинда мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини тўққиз мавсум давомида бузганликда айбдор деб топди.

Пинту 2018 йилда эълон қилган Football Leaks материаллари «Манчестер Сити»га нисбатан олиб борилган тергов учун ахборот манбаларидан бири бўлган.

Киритилди: 18:32, 01.10.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик