Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

О’Райли жароҳати сабаб «Манчестер Сити» ихтиёрига қайтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Нико О’Райли жароҳати сабаб «Манчестер Сити» ихтиёрига қайтди. У Миллатлар лигасидаги қолган учрашувларда майдонга тушмайди, деб хабар берди talkSPORT.

21 ёшли О’Райли Чехияга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувни ўтказиб юборган эди. Бундан аввал Испанияга қарши 2:3 ҳисобидаги баҳсда тўлиқ ўйнаган футболчи кейинги машғулотларни алоҳида дастур асосида ўтказган.

О’Райли шанба куни Хорватияга қарши, шунингдек, уч кундан кейинги Чехия билан иккинчи учрашувда иштирок этмайди. У жароҳатининг қай даражада жиддий эканини аниқлаш учун клубига қайтди.

О’Райли Англия терма жамоасининг Миллатлар лигаси ўйинлари учун дастлабки таркибидан чиқиб кетган олтинчи футболчи бўлди. Ундан аввал Коул Палмер, Деклан Райс, Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Тино Ливраменто жамоани тарк этган.

Бош мураббий Томас Тухель унинг ўрнига бошқа футболчи чақирмайди.

Киритилди: 19:29, 01.10.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик