«Ювентус»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио Турин клубининг 17 ёшли истеъдодли футболчиси Дестини Элимогале ҳақида гапирди. Маркизио унинг агенти ҳисобланади.
"Унинг асосий жамоада дебют қилишини умид қиламиз. У яхши йигит, салоҳияти юқори. Унинг ёшидаги ўзим билан солиштирсам, у мендан анча илгарилаб кетган. Кўплаб хориж клублари унга қизиқиш билдирмоқда, аммо унинг орзуси — “Ювентус”, — деди Маркизио.













