Миллатлар лигаси мусобақси "А" лигаси 4-гуруҳида 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда Дания ва Португалия терма жамоалари Копенгагендаги «Паркен» стадионида майдонга тушди. Украиналик Николай Балакин бош ҳакамлик қилган учрашувда португалияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 13-дақиқада очилди. Португалия ҳимоячиси Жоау Канселу жамоасини олдинга олиб чиқди — 1:0. 23-дақиқада Миккель Дамсгор ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Гонсалу Рамуш португалияликларни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида, 53-дақиқада Дания ҳужумчиси Расмус Хойлунд яна ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 67-дақиқада Витинья Португалияга учинчи голни олиб келди. 87-дақиқада Жоау Феликс якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.
Шу тариқа Португалия терма жамоаси Роналдусиз муҳим ғалабани қўлга киритди.
Аввалроқ Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоа ихтиёрини тарк этган эди. Бунга қадар бош мураббий Жорже Жезуш жамоа ичида Роналду билан боғлиқ можаро йўқлигини билдирган. Португалиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари эса Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятида эканини хабар қилган.
3 та турдан кейин Португалия 9 очко билан 4-гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Дания эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Миллатлар лигаси — А лигаси, 4-гуруҳ, 3-тур
1 октябрь, Копенгаген, «Паркен» стадиони
Дания — Португалия — 2:4
Голлар: 0:1 — Канселу, 13, 1:1 — Дамсгор, 23, 1:2 — Рамуш, 25, 2:2 — Хойлунд, 53, 2:3 — Витинья, 67, 2:4 — Феликс, 87
Бош ҳакам: Николай Балакин (Украина).













