Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 0-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Витинья Роналду билан боғлиқ можаро ҳақида: "Бу воқеадан четда туришга ҳаракат қиляпмиз"

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Витинья Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ҳақида фикр билдирди.

"Ан-Наср" ҳужумчиси Миллатлар лигасида Данияга қарши ўйиндан бир кун олдин Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчилик сабаб терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди. Хабарларга кўра, тажрибали футболчи миллий жамоага бошқа қайтмаслиги мумкин.

"Биз бу воқеадан имкон қадар четда туришга ҳаракат қиляпмиз. Бор эътиборимизни ўйинга қаратдик ва ажойиб учрашув ўтказдик", — дея Витиньянинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.

Португалия Копенгагенда Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Витинья эса мазкур баҳсда гол урди. Бу унинг миллий терма жамоа сафидаги фаолиятидаги илк голи бўлди.

Киритилди: 08:46, 02.10.2026.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик