Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти чемпионлар лигаси доирасидаги «Копенгаген»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Биз чемпионлар лигасини ғалаба билан бошладик ва шу руҳда давом этишни хоҳлаймиз. Бу биз учун жуда муҳим ўйин.
Мен «Копенгаген»ни биламан. Чунки улар билан уч йил олдин ўйнаганман. Улар чемпионатда унчалик яхши ўйнай олишмаяпти, лекин чемпионлар лигасини данияликлар зўр бошлашди. Эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу ўйин – «Ателетико» билан ўйиндаги мағлубиятни унутиш учун яхши имконият.
Жамоа ўйини – менинг масулиятим. «Реал» ўйинини мен тузишим керак. Мухлислар стадионга келиб яхши ўйин кўришларини хоҳлайман.
Жамоа яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Чунки биз кўп нарсани ўзгартирдик. Биз мувозанатни йўқотдик ва ҳимояда палапартишликлар келиб чиқмоқда. Бизга хатоларни кўриб чиқиш ва ҳаммасини жойига келтириш учун вақт керак.
Ҳозирда биз тўп билан яхши ҳаракат қила олмаяпмиз. Ҳужумларимиз ҳам самарали эмас. Лекин умид қиламанки, тез орада жамоа ўз ўйинини топиб олади»,- дейди мураббий.