Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Холанднинг голли серияси Уэльсга қарши ўйинда тўхтади

Баҳо:
+1 | -

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд узоқ вақтдан сўнг илк бор майдонни голсиз тарк этди.

"Манчестер Сити" юлдузининг голли сериясига Уэльс терма жамоаси чек қўйди. Уэльсликлар Миллатлар лигасидаги уй учрашувида 26 ёшли ҳужумчини голсиз қолдириш билан бирга, Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Холанд учрашувни тўлиқ ўтказди ва рақиб дарвозаси томон икки марта зарба берди, аммо гол ура олмади. Бу унинг сўнгги саккиз ўйинда илк бор голсиз қолиши бўлди.

Холанд бунга қадар охирги марта 23 август куни Англия Премьер-лигасида "Борнмут"га қарши учрашувда гол ура олмаган эди.

Шундан кейин у клуби ва терма жамоаси сафидаги еттита ўйиннинг ҳар бирида гол уриб, ушбу давр мобайнида жами 10 та тўп киритганди.

Киритилди: 10:19, 02.10.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик