Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Тўрабек Ҳабибуллаев — Осиё ўйинлари чемпиони

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.

Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев -90 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида ҳамюртимиз Хитой вакили Хан Сюэжэнга қарши рингга чиқди ва рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Тўрабек Ҳабибуллаев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Айни пайтда Ўзбекистон 17 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза — жами 58 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:02, 02.10.2026.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик