«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Диас миллий жамоа ихтиёрида яна жароҳат олди ва клубига қайтиб келди.
Журналист Анхель Переснинг маълум қилишича, «Барселона» Рафинья билан суҳбат ўтказиб, унинг нега терма жамоада деярли бир хил жароҳатни тез-тез олаётганини аниқламоқчи.
Каталония клуби Бразилия терма жамоасидаги чигалёзди машқлари ва умумий машғулот жараёни ҳақида маълумот олишни истамоқда. Шу орқали футболчида мушаклар билан боғлиқ муаммоларга айнан нима сабаб бўлаётганини тушуниш режалаштирилган.
Рафинья янги Ла Лига мавсумини жуда кучли бошлади. Марказий ҳужумчи позициясига ўтказилган бразилиялик футболчи чемпионатнинг еттита ўйинида 12 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»га қарши 5:1 ҳисобида якунланган учрашувда иккита гол урди.













