Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Дмитрий Краев: «Мен учун қайғураётганларнинг барчасидан миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигада кучлилар сафига қайтиш учун курашаётган “Андижон” жамоасининг ҳужумчиси Дмирий Краев ҳасталикка чалиниб сафдан чиққанидан мухлисларнинг хабари бор. 29 ёшли ҳужумчи учун мавсум эрта ниҳоясига етди ва у ҳозирда уйида даволанмоқда. Унинг айни пайтдаги ҳолатини билиш мақсадида Краев билан боғландик.

— Соғлиғим ёмон эмас. Ҳар куни шифокор тавсия қилган дорини ичиб турибман. Агар дорини ичмайдиган бўлсам судурги бошланиши мумкин.

— Жарроҳлик столига қачон ётасиз?
— Тўғриси, буни билмайман. Операция қилдиришим учун Россияга боришим керак. Бунинг учун эса яхшигина маблағ бўлиши лозим.

— Умуман олганда бундай дардга чалинишингизни кутмаганмидингиз?
— Албата, бундай бўлишини ҳеч ким хоҳламайди. Ҳаммаси рисолагидек кетаётганди ва “Андижон” билан иккинчи босқичга тайёргарлик кўраётгандик. Бир куни машғулот пайтида судурги ҳолатига тушиб қолдим. Бошида буга жиддий қарамадим ва ҳаммаси вақтинчалик ҳолат деб ўйладим. Андижонда икки марта икки марта шундай ҳолатга тушдим. Кейин уйга кетдим ва Тошкентда ҳам икки бор судурги бўлдим. Шундан сўнг шифокорга кўриндим.

— Шифокорлар соғлиғингиз борасида нима дейишмоқда?
— Аниқ бир ташҳизни қўйишгани йўқ. Шифокорлар мени тиббий текширувдан ўтказишган. Ҳозир улар қандай ҳасталикка чалинганимни текширишмоқда. Нима бўлиши ёлғиз Яратганга аён.

— Бўлди энди футбол билан бутунлай хайрлашдингизми?
— Буни билмайман. Ҳаммаси соғлиғим кўтаришига боғлиқ. Аммо айни пайтда шифокорлар машғулот қилишимни тақиқлаб қўйишган. Чунки жисмоний зўриқиш муаммолар тўғдириши мумкин.

— Яшил майдонни, футболни соғиниб қолгандирсиз?
— Албатта. Ахир бу менинг касбим эди. Ҳар куни тўп тепиб бирданига “ўйиндан ташқари” ҳолатга тушиб қолиш оғир.

— Айни пайтда “Андижон” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар ва ҳатто футболчилар ҳам сизга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.
— Бундай қийин вазиятда мени ёлғизлатиб қўйишмаётганидан албатта хурсандман. Мен учун қайғураётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.   

— Энди футболга қайтишингиз қийин бўлиши аниқ. Умуман яшил майдонда яхши дамларни ўтказдим деб айта оласизми?
— Футболчининг ўйинига мураббийлар ва мухлислар баҳо беради. Футболчилик фаолиятим ёмон ўтди дея олмайман. “Локомотив”, “Динамо”, “NBU-Осиё”, “Хоразм” ва “Андижон” жамоалари сафида тўп сурдим. Ўйнаган клубларимда имкон қадар ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.

— “Андижон”нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?
— Ҳа, жамоамни қандай натижаларга эришаётганини интернет орқали кузатяпман ҳамда футболчилар билан қўнғироқлашиб турибман. Афсуски, иккинчи босқичда иккала баҳсда ҳам “Машъал”га имконият бой берилди. Шунга қарамай, “Андижон”ни олий лигага чиқишига ишонаман. Кучлилар сафига қайтишига “Андижон”га ёрдам беришни жуда хоҳлагандим. Шундай бўлса-да, “Андижон”да ярим йил яхши дамларни ўтказдим ва жамоанинг муваффақиятларига мен ҳам ўзимни ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

Б.Турсунов

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:30, 02.10.2013.
Ўқилди: 4673 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.