Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Фермин «Олтин тўп»ни ким олиши кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес 2026 йилги «Олтин тўп» кимга берилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, «Олтин тўп» соҳиби Ламин Ямал бўлиши керак», — дея Ферминнинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

2025/2026 йилги мавсумда Ямал «Барселона» билан Ла Лига чемпиони бўлди. Шунингдек, 19 ёшли вингер Испания терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Мундиал финалида Испания терма жамоаси Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 11:20, 02.10.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик