Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Арсенал» Дьёкереш учун талабини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкерешни қанча маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр эканини белгилаб олди.

TuttoJuve хабарига кўра, «канонирлар» Дьёкереш бўйича 70 миллион евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, футболчини қишки трансферлар ойнасида ижарага бериш варианти бутунлай истисно қилинган.

Дьёкерешни ўз сафига қўшиб олишга «Ювентус» ва «Милан» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Арсенал»нинг молиявий талаби трансферни қийинлаштирмоқда, чунки 70 миллион евро италиялик клублар учун жуда катта маблағ ҳисобланади.

Жорий мавсумда Дьёкереш барча мусобақалар доирасида бешта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.

Ҳужумчининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:28, 02.10.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик