Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Мираброр Усмонов кубоги" турниридаги иштирокини Арманистон U-20 жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.
Баҳс бугун, 2 октябрь куни Тошкентдаги "Миллий футбол маркази"да бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00 да старт олади.
Шу тариқа, ёшлар терма жамоамиз турнирдаги илк синовини Арманистонга қарши ўтказади.
"Мираброр Усмонов кубоги"
Ўзбекистон U-20 — Арманистон U-20
2 октябрь, 17:00
"Миллий футбол маркази"













