Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Арсенал» «Реал»нинг собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Фулхэм» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоалари қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда 442 портали хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига «Арсенал» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Фулхэм» ҳужумчини январь ойида сотиш вариантини бутунлай истисно қилмоқда, чунки клуб унга узоқ муддатли истиқболда ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, келажакда Мадриднинг «Реал» клуби ўз тарбияланувчисини қайтариб олиши мумкин. «Қироллик клуби» Гарсияни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, агар «Фулхэм» футболчини бошқа клубга сотса, трансфер суммасининг 30 фоизи «Реал»га тегади.

Гарсия ўтган ёзда «Реал»дан «Фулхэм»га ўтган ва 2031 йилга қадар шартнома имзолаган. У Лондон клуби сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Киритилди: 13:51, 02.10.2026.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик