Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентинага етиб келди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Лионель Месси оиласи билан бирга Росариога етиб келди. Бу ҳақда The Touchline аэропортдан олинган суратларни эълон қилиб хабар берди.

Яқин вақт ичида 39 ёшли Месси Аргентина терма жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказади. Европа вақти билан 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси «альбиселесте» Бенинга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 та учрашув ўтказган. Ушбу баҳсларда юлдуз ҳужумчи 125 та гол урган ва 68 та голли узатмани амалга оширган.

Лео Месси миллий терма жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Америка кубоги ҳамда 2022 йилги Финалиссима ғолиблигини қўлга киритган.

Киритилди: 16:27, 02.10.2026.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик