Кириш Регистрация

«Челси» ва яна тўртта АПЛ клуби Престианнига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бенфика»нинг иқтидорли вингери Жанлука Престианни Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Челси» янги мавсумни ёрқин бошлаган 20 ёшли аргентиналик футболчини кузатиб бормоқда. Шунингдек, Престианнига «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Брайтон» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ музокаралар ёки расмий таклифлар бўлмаган.

Қайд этилишича, трансфер миш-мишлари фонида «Бенфика» Англия клубларининг қизиқишини сусайтириш мақсадида Престианни билан шартномани узайтиришни истамоқда.

Престианни жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 17:23, 02.10.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик