Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Рома» Эндрикни ижарага олиш учун «Реал» билан музокара ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг бразилиялик ҳужумчиси Эндрик Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Рома» «Реал» билан алоқада бўлиб турибди ва ёш истеъдодни ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

14 октябрь куни «Рома» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Реал»ни қабул қилади. Кутилишича, ушбу учрашув музокараларда муҳим аҳамият касб этади, чунки томонлар масалани юзма-юз муҳокама қилиш имконига эга бўлади.

20 ёшли Эндрик жорий мавсум Испания чемпионатида атиги битта ўйинда майдонга тушиб, жами тўрт дақиқа ҳаракат қилди.

Ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:29, 02.10.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик