«Палермо» бош мураббийи Филиппо Индзаги «Ювентус»да Зинедин Зидан билан бирга ўйнаган даврларини эслади.
«Мен каби ҳужумчи учун Зидан билан бирга ўйнаш ҳақиқий совға эди», — дея Индзагининг сўзларини Gazzetta dello Sport келтирди.
Италиялик мутахассис Зиданга мураббийлик фаолиятида муваффақият қозонишига нима ёрдам бергани ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Агар сенда футбол интеллекти, характер ва ўйиннинг боришини тушуниш қобилияти бўлса…», — деди Индзаги.
Индзаги ва Зидан 1997 йилдан 2001 йилга қадар «Ювентус» сафида бирга тўп тепган. Улар 1997/98 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.
2001 йил ёзида Индзаги «Милан»га, Зидан эса «Реал»га кўчиб ўтган.













