Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Пикфорд: "Рақобат бўлиши ҳар доим яхши"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд захирада қолгани ҳақида фикр билдириб, асосий таркибдаги ўрин учун рақобатни ижобий қабул қилишини айтди.

Пикфорд Миллатлар лигасидаги сўнгги икки учрашувда майдонга тушмади. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Испания ва Чехияга қарши ўйинларда Жеймс Траффордни асосий таркибда майдонга туширди.

"Клубда ёки терма жамоада захирада қолишим унчалик кўп учрамайди. Мураббий менга бу қарорнинг сабабларини тушунтирди. Ўзимни четдан баҳолаб кўриш мен учун фойдали бўлди. Энг муҳими — яхши жамоадош бўлиш, ижобий муҳитни сақлаш, яхши машғулот ўтказиш ва етакчилик вазифасини бажариш. Мен ўйнашни яхши кўраман, аммо ўйинни захира ўриндиғидан кузатаётган бўлсам ҳам, Англия учун фақат энг яхши натижани — ғалабани истайман. Менимча, бу вазиятни жуда яхши қабул қила олдим", — дея Пикфорднинг сўзларини Goal келтирди.

Дарвозабон таркибдаги ўрин учун рақобат муҳимлигини ҳам таъкидлади.

"Бу мен учун одатий ҳолат эмасди, аммо биз бир цикл доирасида икки йилдан бери бирга ишлаяпмиз. Траффорд "Лидс"да яхши ўйнай бошлади. Менимча, рақобат бўлиши ҳар доим яхши. Интервьюларда ҳам доим рақобатни хоҳлашимни айтганман. Бизда аста-секин ўсиб бораётган яхши дарвозабонлар гуруҳи бор ва бу Англия футболи учун катта ютуқ. Умид қиламанки, бу ҳолат давом этади".

Пикфорд 3 октябрь куни Хорватияга қарши ўйинда Англия терма жамоасининг асосий таркибига қайтиши кутилмоқда. У кейинги Чехияга қарши учрашувда ҳам майдонга тушиши мумкин.

Киритилди: 21:41, 02.10.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик