"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "Манчестер Сити" билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди. Клуб Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган ва бу қарор устидан апелляция берган.
"Бу барчага маълум муаммо. Ҳамманинг ўз чекловлари бор. Биз молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш учун футболчиларни сотишга мажбур бўляпмиз. Ҳа, бошқа кўплаб клублар ҳам ўз бюджетларини сунъий равишда оширган ва энди бу ҳақдаги маълумотлар ошкор бўлмоқда", — деди Эмери Diario de Sevilla нашрига берган интервьюсида.
"Қарорни судлар ва бу масала учун масъул бўлган шахслар қабул қилиши керак. Менга афсус, чунки бу жамоанинг қандай ўйнаганини кўрганман. Пеп Гвардиола даврида "Манчестер Сити"ни ортда қолдириш деярли имконсиз бўлган пайтлар ҳам бор эди".
Июнь ойида УЕФА "Астон Вилла"ни харажатлар бўйича регламентни "жиддий бузгани" учун 19,4 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортган эди. Сўнгги вақтларда "Челси", "Ноттингем Форест" ва "Ньюкасл" ҳам УЕФА томонидан жазоланган.













