Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Молдовага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Молдова биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда ҳисобни очди. 45+1-дақиқада Ники Клещенко гол урди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар устунликни оширди. 50-дақиқада Петру Попеску Қозоғистон дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Мезбонлар курашни тўхтатмади ва ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. 64-дақиқада Нурали Алип Қозоғистоннинг илк голини уриб, жамоасининг ўйинни қутқариб қолиш умидини қайта тиклади.
Қолган вақтда Қозоғистон ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ Молдова минимал устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Якунда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.













