Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Францияга қарши муваффақиятли ўйиндан сўнг жамоасининг келажагига ишонч билдирди. Италияликлар ушбу баҳсда яқин ўтмишда йирик турнирларда ғолиб чиққан жамоанинг айрим жиҳатларини намойиш этди.
«Бельгияга қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам шунга ўхшаш ҳолатни кўргандик, гарчи натижа баҳоларга таъсир қилса ҳам. Учрашув оғир кечди ва Жижи ҳал қилувчи вазиятда бизни қутқарди. Шунга қарамай, биз жуда кучли жамоага қарши яхши ўйнадик.
Шуни биламанки, агар бу йигитлар қаттиқ меҳнат қилишда давом этса, ажойиб терма жамоага айланиши мумкин. Ҳаммаси турлича якунланиши эҳтимол, аммо биз тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз», — деди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини ўтган ёзда қабул қилиб олган.













