Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Миллатлар лигаси А лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Бельгиядан 0:3 ҳисобида учралган мағлубиятни изоҳлади. Учрашув Бельгиянинг Льеж шаҳридаги «Морис Дюфран» стадионида бўлиб ўтди.
«Бу тенг ўйин эди. Бундай даражада хатоларга йўл қўйиб бўлмайди. Бугун футболчиларни айблаш қийин. Бундай ўйинлар бўлиб туради», — деди Монтелла.
Уч турдан сўнг Бельгия терма жамоаси 6 очко жамғариб, 1-гуруҳ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Туркия эса ҳали очко олмаган ва тўртинчи ўринда бормоқда.













