«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Комо»ни А Серия чемпионлиги учун даъвогар деб ҳисоблайдими, деган саволга жавоб берди. Жамоалар Италия чемпионатининг 6-тури доирасида 11 октябрь куни Комодаги «Жузеппе Синигалья» стадионида ўзаро тўқнаш келади.
«Ҳа, улар яхши жамоа. Жамоа сифатида ҳам, лойиҳа ва клуб сифатида ҳам ўз футболларига ишонишади. Улар учинчи дивизиондан бошлаб, Чемпионлар лигасигача етиб бориб, катта муваффақиятларга эришди.
Одамлар шунчалик яхши ишлаётганини кўрсангиз, уларга беихтиёр ҳавас қиласиз. Менимча, бу вақтинчалик порлаш эмас. Уларда нафақат ресурслар, балки юқори маҳорат ҳам бор. Шубҳасиз, улар ҳали узоқ вақт давомида жиддий рақиб бўлиб қолади», — деди Гасперини.













