«Тоттенхэм» «Брайтон» қанот ҳужумчиси Каору Митомага қизиқиш билдирмоқда. «Шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзерби аввал «Брайтон»да бирга ишлаган вингер билан қайта бирлашиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 29 ёшли футболчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Митоманинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. Футболчи ҳозирча клуб билан келишувни узайтиришга интилмаяпти.
Жорий мавсумда Митома сон орқа қисми мушакларидан олган жароҳатидан тикланаётгани сабабли ҳали бирорта учрашувда майдонга тушмади.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда.













