«Манчестер Сити» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма УЕФА Миллатлар лигаси 3-турида Францияга қарши 1:1 ҳисобида якунланган ўйин учун Парижга қайтиши ҳақида фикр билдирди.
«Парижга қайтиш доим ёқимли. Бу мен учун алоҳида ўйин эди. Кўплаб эски дўстларимни кўриш жуда яхши бўлди. Биз жуда кучли ўйин ўтказдик.
«Стад де Франс»да ўйнаш доим завқ бағишлайди ва бугун кечқурун бу ерда ажойиб муҳит ҳукм сурди», — деди Доннарумма.
Доннарумма 2021 йилдан 2025 йилга қадар «ПСЖ» сафида тўп тепган. Шу давр мобайнида италиялик дарвозабон 161 та ўйин ўтказиб, 156 та гол ўтказиб юборган ва 53 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













