Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

"Реал" Мастантуононинг келажагига ишонч билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Франко Мастантуоно жорий мавсумни "Фиорентина" сафида ижара асосида ўтказмоқда.

19 ёшли футболчи Италияда ўзини кўрсата олди ва ҳозирга қадар учта гол урди. Қизиғи, уларнинг барчасини "Венеция"га қарши 4:2 ҳисобида якунланган битта ўйинда киритди.

AS маълумотига кўра, "Реал" раҳбарияти аргентиналик футболчининг келажагига тўлиқ ишонч билдирмоқда. Мастантуононинг ўзи ҳам ижара шартномаси якунлангач, Мадридга қайтиб, яна "Реал" асосий таркибидан жой олиш учун курашиш ниятида.

Ўтган мавсумда Франко Мастантуоно "Реал" сафида 35 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Ёш футболчининг Испания клуби билан шартномаси 2031 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 10:06, 03.10.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик