Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

"Бавария" ярим йил аввал сотган футболчисини қайтариб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Эльверсберг" клубининг 21 ёшли вингери Морис Краттенмахер Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.

"Бавария" ўтган ёзда Краттенмахерни "Эльверсберг"га 2 миллион еврога сотган эди. Бироқ манба маълумотига кўра, мюнхенликлар шартномага футболчини 7,5 миллион еврога қайта сотиб олиш бандини киритган ва яқин қишда ушбу имкониятдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Краттенмахернинг амалдаги шартномасида 9 миллион евролик товон пули ҳам белгиланган. Ўйинида ўсиш кўрсатаётган футболчига бир қатор клублар қизиқиш билдириши мумкин, аммо "Бавария" улардан олдинроқ ҳаракат қилиб, уни арзонроқ нархда қайтариб олиш имкониятига эга.

Жорий мавсумда Краттенмахер Германия чемпионатида 4 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

Киритилди: 10:29, 03.10.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик