Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 1-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Италия терма жамоаси аъзоси: "Ёш жамоага вақт керак"

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси Франция билан дуранг ўйнади, Себастьяно Эспозито эса учрашувдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мен ўйинга жанговор руҳ ва жамоа учун ўзимни аямастан ҳаракат қилиш истагини олиб киришга ҳаракат қилдим. Бу футболкани кийиш қандай катта шараф эканини яхши биламан.

Бизда ёш жамоа бор ва унга вақт керак. Сўнгги икки ўйинда ўзимизни ёмон кўрсатмадик. Бельгияга қарши баҳсда ҳам айрим паллаларда яхши ўйнадик. Бундай чемпионларга қарши майдонга тушиш осон эмас, аммо биз жуда яхши учрашув ўтказдик.

Айрим эпизодларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди, лекин умуман олганда, муносиб ўйин кўрсатдик", — деди Эспозито.

Италия терма жамоаси душанба куни навбатдаги учрашувини Туркияга қарши ўтказади.

Киритилди: 10:41, 03.10.2026.
Ўқилди: 260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик