"Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг 18 ёшли вингери Рио Нгумоа ватандоши Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.
"Жуд, эҳтимол, ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисидир. У 17 ёшидаёқ Англия терма жамоасида ўйнашига ишонган, худди Уэйн Руни каби.
Умид қиламанки, мен ҳам клуб ва терма жамоа сафида у эришган натижаларга ета оламан. Менимча, бу ажойиб саёҳат бўлади", — деди Нгумоа ITV Sport нашрига берган интервьюсида.
29 сентябрь куни Нгумоа Англия терма жамоаси сафида расмий учрашувларда дебют қилди. У Миллатлар лигаси 2-турида Чехияга қарши 2:0 ҳисобида якунланган баҳсда 19 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Беллингем Англия терма жамоаси сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Шу вақт давомида у 58 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатма берди.













