Шанба куни Бразилия терма жамоаси Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин бошланишига оз қолганда «селесао» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.
«Худо бизни қўлласин!» — деб ёзди Винисиус.
Ҳиндистон ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Бразилия терма жамоаси куздаги аввалги икки ўртоқлик учрашувини Австралияга қарши ўтказган. Биринчи баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган бўлса, иккинчи ўйинда бразилияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.













