Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Туркия футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

Туркияда футбол ҳакамлиги тизимидаги эҳтимолий қоидабузарликлар бўйича тергов давом этмоқда.

Суд «ҳакамлар иши» деб аталаётган суриштирув доирасида қўлга олинган етти кишидан беш нафарини ҳибсга олишга қарор қилди. Улар орасида Туркия футбол федерацияси Марказий ҳакамлар қўмитаси раҳбари Ферхат Гюндоғду ҳам бор. Яна икки киши мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқи ва мунтазам равишда белгиланиб туриш мажбурияти билан суд назорати остида озод қилинди.

Гюндоғдудан ташқари, TFF амалдаги ҳакамлар ассоциацияси раҳбари Ферди Карадорук, Марказий ҳакамлар қўмитасининг собиқ аъзоси Юнус Йилдирим, шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар билан боғлиқ тузилмаларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган Эмре Кошиф ҳамда Алижан Саглар ҳам ҳибсга олинди.

Тергов ҳакамларни тоифаларга ажратиш, уларни учрашувларга тайинлаш, фаолиятини баҳолаш ва қоидалар бўйича имтиҳонлар ўтказиш жараёнларига эҳтимолий аралашув ҳолатларини ўрганмоқда. Иш доирасида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, ишончни суиистеъмол қилиш ва шахсий маълумотларни ноқонуний равишда қўлга киритиш бўйича айбловлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ полиция Туркиянинг бир нечта шаҳрида тинтув ўтказган, шу жумладан федерация бош қароргоҳидаги VAR хонаси ҳам текширилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:24, 03.10.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик